Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТда қочқинларга ёрдам бериш учун маблағ етишмаяпти

БМТда қочқинларга ёрдам бериш учун маблағ етишмаяпти

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси молиявий ресурсларнинг кескин танқислиги сабабли қочқинларни чегара ҳудудлардан Чад ва Жанубий Судандаги хавфсизроқ ҳудудларга кўчириш бўйича операциялар тўхтатилганини эълон қилди.

Бу ҳақда БМТ қочқинлар бўйича комиссарлиги ҳисоботига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Ҳисоботда қочқинлар жойлашган кўплаб ҳудудларга кириш қийинлиги сабабли уларга зарур ёрдам кўрсатиш жараёни мураккаблашганига эътибор қаратилади. Таъкидланишича, гуманитар дастурларни молиялаштиришнинг қисқариши жорий йилда 11,6 миллион қочқин ва ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган бошқа одамларнинг тўғридан-тўғри гуманитар ёрдам олиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ўтган йили БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигидан ёрдам олган умумий сонининг учдан бир қисмини ташкил этади.

2025 йилда БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги томонидан амалга оширилаётган асосий ёрдам дастурлари ҳажми аллақачон 1,4 миллиард долларга қисқарди. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг жорий йилдаги жами молиялаштириш эҳтиёжлари 10,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Йил ўрталарига келиб, керакли миқдорнинг атиги 23 фоизи йиғилди.

Киритилди: 10:10 19.07.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!