Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

БМТ: Йил бошидан бери 2,6 миллионга яқин афғон қўшни давлатлардан қайтди

A A A
БМТ: Йил бошидан бери 2,6 миллионга яқин афғон қўшни давлатлардан қайтди

Йил бошидан бери 2,6 миллионга яқин афғон қўшни давлатлардан қайтган, деди БМТнинг Женевадаги офисида ўтказилган ҳафталик онлайн матбуот анжуманида БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигининг Афғонистондаги вакили Арафат Жамол.

Унинг сўзларига кўра, айниқса Покистондан оғир шароитларда қайтаётганлар оқими тобора ўсмоқда.

“Йил бошидан бери 2,6 миллионга яқин афғон қўшни давлатлардан қайтди. Улардан кўпчилиги қашшоқлик ва қурғоқчилик ҳукм сураётган, гуманитар эҳтиёжлар кескин юқори бўлган мамлакатга ўз хоҳишига қарши қайтишга мажбур бўлмоқда,” — деди у.

Жамолнинг таъкидлашича, Афғонистон ҳозирда **“инқироз ичидаги инқироз”**га дуч келмоқда. Бу ҳолат қочқинларнинг оммавий равишда қайтиши ва ҳалокатли зилзилалар оқибатида юзага келган.

Сентябрь ойининг биринчи ҳафтасидагина 100 мингга яқин киши мамлакатга қайтган. Бу эса ёрдам кўрсатиш имкониятларини жиддий хавф остига қўймоқда.

БМТ қочқинлар бўйича олий комиссарлиги вакили гуманитар дастурлар молиялашуви тугаётганидан ҳам огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий расмийлар томонидан келтирилган тўсиқлар сабаб, БМТ вақтинча бутун мамлакат бўйлаб нақд ёрдам кўрсатиш пунктлари фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

“Қўшимча маблағларсиз биз ўхшаш инқирозларга дуч келган оилаларга ҳаётий ёрдам кўрсатишни давом эттира олмаймиз,” — деди Жамол.

Унинг маълумот беришича, БМТ қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ўзининг минтақавий репатриация режасини янгилаган ва фавқулодда вазиятларга жавоб бериш учун 258,6 миллион доллар талаб қилмоқда.

Киритилди: 15:47 13.09.2025. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!