Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан Америка лойиҳаси асосида қабул қилинган резолюция Ғазода халқаро барқарорлик кучлари учун асос бўлиб, АҚШ президенти Дональд Трамп раислигида Тинчлик кенгашини ташкил этади.
Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц овоз бериш якунлари бўйича маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу халқаро куч хавфсизликни таъминлашда асосий роль ўйнайди. “Халқаро барқарорлаштириш кучлари хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиради, Ғазони демилитаризация қилишни қўллаб-қувватлайди, террор инфратузилмасини йўқ қилади, қуролларни йўқ қилади ва Фаластин тинч аҳолиси хавфсизлигини қўллаб-қувватлайди”, — деди Уолтц.