Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Камбоджадан Таиланд билан чегарадаги можаронинг кучайиши юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказиш бўйича сўров олди ва маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.
Бу ҳақда журналистларга июль ойида Хавфсизлик кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Покистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.
"Раисликка Камбоджадан Кенгашнинг фавқулодда йиғилишини ўтказиш тўғрисида сўров келиб тушди. Биз маслаҳатлашувлар ўтказмоқдамиз, йиғилиш ҳали белгиланмаган", - дея хабар қилди миссия матбуот хизмати.