Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ Украинада тинчликни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди, Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди

БМТ Украинада тинчликни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди, Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош Ассамблеяси Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Украинада тинчликни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. “Украинада барқарор тинчликни қўллаб-қувватлаш” деб номланган резолюция учун 107 давлат овоз берди, 12 давлат қарши чиқди, 51 мамлакат бетараф қолди.

Россия, Беларус, Буркина-Фасо, Бурунди, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эрон, Мали, Нигер, Никарагуа ва Судан унга қарши овоз берди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон 51 та бетараф давлат қаторидан жой олди. Туркманистон эса овоз беришда умуман иштирок этмади.

Резолюция матнида Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги қўллаб-қувватланиши билдирилган. АҚШ лойиҳа матнидан айнан суверенитет ва ҳудудий яхлитлик, шунингдек БМТ Низомига оид икки бандни олиб ташлашни таклиф қилган эди. Бироқ давлатлар АҚШ таклифи бўйича овоз беришни рад этган ва резолюция дастлабки кўринишда қабул қилинди.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!