Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

БМТ Трамп ва Путин ўртасида режалаштирилган учрашув бўйича изоҳ беришдан бош тортди

БМТ Трамп ва Путин ўртасида режалаштирилган учрашув бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасида режалаштирилган учрашув бўйича изоҳ бермади.

Бу ҳақда навбатдаги брифингда БМТ бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ташкилот вазият бўйича янгиликларни диққат билан кузатиб боради, аммо изоҳ бермайди.

"Биз янгиликларни сиз каби кузатиб боряпмиз. Лекин бу борада ҳеч қандай баёнот беришни режалаштирмаяпмиз. Биз бу воқеаларга бевосита аралашмаймиз. БМТнинг позицияси аниқ. Биз халқаро ҳуқуқ, БМТнинг тегишли резолюциялари ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги асосида адолатли ва барқарор тинчликка олиб келадиган ҳар қандай келишувни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрмиз", деб таъкидлади.

Киритилди: 08:45 18.10.2025. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!