Сурия етарли халқаро кўмак билан глобал муваффақият тарихига айланиш салоҳиятига эга.
Бу ҳақда БМТнинг гуманитар ишлар бўйича бош котиби ўринбосари Том Флетчер Хавфсизлик Кенгашига Суриядаги вазият бўйича ҳисобот тақдим этиш чоғида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, мамлакат дуч келаётган учта асосий таҳдид минтақавий можароларнинг тарқалиши хавфи, аҳолининг улкан гуманитар эҳтиёжлари ва ёрдам учун маблағларнинг кескин танқислигидир.
"Бугунги кунда глобал ҳамжамият шошилинч равишда муваффақият тарихига муҳтож. Сурия ҳам шундай бўлиши мумкин - лекин фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши мен айтиб ўтган учта хавфни изчил дипломатик алоқалар, тезкор гуманитар ёрдам ва мамлакат келажагига узоқ муддатли инвестициялар орқали ҳал қилишга ёрдам берса", деди Флетчер.
У доимий кескинликларни бартараф этиш ва одамларнинг мамлакат ичида ҳам, чет элдан ҳам ўз уйларига хавфсиз, ихтиёрий ва муносиб қайтишини таъминлаш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.