Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Путин ва Трамп музокараларини олқишлади

БМТ Путин ва Трамп музокараларини олқишлади

БМТ АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотини олқишлади.

Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

"Биз барча дунё етакчилари, айниқса, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлатлар раҳбарлари ўртасидаги музокараларни олқишлаймиз", — деди у.

Аввалроқ Трамп Путин билан бир соату 15 дақиқа давом этган телефон мулоқоти бўлганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, улар Россия-Украина можароси, шунингдек, Эрон ядро дастурини муҳокама қилган.

Киритилди: 09:36 05.06.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!