Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

БМТ: “Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият ўта жиддийлигича қолмоқда”

БМТ: “Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият ўта жиддийлигича қолмоқда”

Ҳормуз бўғози атрофидаги масала ўта жиддий ва юқори хавфларни ўз ичига олади.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият бўйича БМТнинг мумкин бўлган ташаббуси ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, шундай деди.

Унинг таъкидлашича, оммавий ахборот воситаларида БМТнинг бўғоз ҳудудида маълум бир ташаббусга раҳбарлик қилиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар мавжуд.

Дюжаррик бундай вазиятларда эҳтиёткорлик муҳимлигини таъкидлади. У Қора денгиз дон ташаббусини ишлаб чиқишда ўлчовли ёндашув энг самарали бўлганини эслатди.

БМТ вакилининг сўзларига кўра, Бош котиб Антониу Гутерриш юқори лавозимли амалдорлар билан мунтазам алоқада бўлиб туради.

У ташкилот ўз ишини дипломатик каналлар орқали давом эттиришини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!