Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ: Ғазода портламаган ўқ-дорилар ва портловчи моддалар аҳоли учун хавфли

БМТ: Ғазода портламаган ўқ-дорилар ва портловчи моддалар аҳоли учун хавфли

Ўт очиш тўхтатилгандан сўнг юз минглаб одамлар уй-жойини ташлаб кетган Ғазо секторида портловчи моддалар ва портламаган ўқ-дорилар тинч аҳоли учун жиддий хавф туғдирмоқда.

БМТнинг Фаластин ҳудудини минадан тозалаш хизмати (UNMAS) раҳбари Юлиус ван дер Валтнинг маълум қилишича, икки йилдан ортиқ давом этган интенсив ҳужумлар Ғазони портловчи моддалар билан қаттиқ ифлосланишига олиб келган. “Сўнгги икки йил ичида Ғазода шиддатли жанглар авж олди, бу ҳудуднинг портловчи моддалар билан ифлосланишига сабаб бўлди. Бу гуманитар ёрдам етказилишини тўсди ва реконструкция ишларини жуда хавфли қилди. Охир-оқибат, Ғазо тинч аҳолиси учун катта хавф мавжуд”, — деди у.

Ван дер Валтнинг сўзларига кўра, портламаган ўқ-дорилар (PHS) ва қўлбола портловчи мосламалар ҳар куни тинч аҳоли учун хавф туғдиради. Болалар энг кўп хавф остида, чунки улар бу объектларнинг хавфини тушуна олмайди.

UNMAS 2023-йил октябрдан бери фақат кириш мумкин бўлган ҳудудларда 650 дан ортиқ портловчи объектларни аниқлади. Аҳоли уйларига қайтиши ҳам хавфли, чунки бузилган биноларда яширин портловчи қурилмалар бўлиши мумкин. БМТ мутахассислари аҳолини “ҳеч қачон шубҳали нарсаларга тўқнашманг ва дарҳол хабар беринг” деб огоҳлантирмоқда.

Ван дер Валт портловчи ўқ-дориларни йўқ қилиш узоқ муддатли вазифа эканини, аммо БМТ халқаро донорлар ёрдами билан ишни давом эттиряпти, деб таъкидлади. “Портлаш хавфи тикланишнинг барча босқичларида ҳисобга олиниши керак”, — деди у.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 98 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!