Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ Бош котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келди

БМТ Бош котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келди

15 май - Халқаро иқлим куни муносабати билан ўтказилаётган Рақамли “яшил” ташаббуслар Глобал ёшлар фестивали доирасида БМТ Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар офиси раҳбари Ф.Пауллиер Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасидан “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби - 2030” дастурини ҳамкорликда амалга ошириш, БМТ ва Ўзбекистон ўртасида ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада тегишли вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўрин олган.

Бундан ташқари, Ф.Пауллиер 15 май - Халқаро иқлим куни муносабати билан ўтказиладиган Рақамли яшил ташаббуслар Глобал ёшлар фестивалидан ўрин олган тадбирларда иштирок этади ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва фаол ёшлар билан учрашувлар ўтказади.

Киритилди: 12:34 14.05.2025. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!