БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо шимолида қамалда қолган фаластинлик тинч аҳолининг аҳволини чидаб бўлмас деб атади. Бу ҳақда Жаҳон ташкилоти раҳбари вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.
Гутерришнинг таъкидлашича, у эксклав шимолидаги вайронагарчилик кўламидан «ҳайратда».
Бош котибнинг таъкидлашича, Исроил минтақага инсонпарварлик ёрдами етказиш уринишларига тўсқинлик қилмоқда, бу эса жуда кўп сонли одамларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.
Шунингдек, у Ғазода полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясининг кечиктирилиши минглаб болалар ҳаётини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди.
БМТ Бош котиби яна Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.