Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Bloomberg: "Украинадаги можарони тўхтатишга уч киши ҳалақит қилмоқда"

Bloomberg: "Украинадаги можарони тўхтатишга уч киши ҳалақит қилмоқда"

Буюк Британия сиёсатчилари Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишга халақит бермоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар бермоқда.

“Бош вазир Борис Жонсон, Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва Мудофаа вазири Бен Уоллес Украинадаги можаро ёрдамида ўз рейтингини оширишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади нашрда.

Нашр, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб карантин пайтида уюштирилган зиёфат сабабли Жонсоннинг обрўсига зарар етганини эслатган. Шу билан бирга, қайд этилишича, Буюк Британия ҳукуматининг юқори мартабали аъзолари фақат “масофадан” жанг қилмоқда.

“Трасс ва Уоллес жиддий мамлакатнинг Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари эмас, балки трибунадан қичқираётган футбол мухлисларига ўхшайди”, дейилган мақолада.

Нашрнинг қайд этишича, Жонсон ўз лавозимини тарк этган тақдирда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, чунки унинг шериклари Бош вазирдан қолишмайди.

Хулоса қилиб айтганда, мақола муаллифи Украинани бундай “инглиз дўстлари” билан “ҳушёр бўлишга” чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Киев вилоятининг Васильков шаҳри ҳокимияти Стугна дарёсидаги қирғоққа Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шарафига ном берганди.

Киритилди: 22:57 19.05.2022. Ўқилди: 12055 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!