Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Bloomberg: Араб давлатлари Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли «иккинчи араб баҳори»дан қўрқишмоқда

Bloomberg: Араб давлатлари Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли «иккинчи араб баҳори»дан қўрқишмоқда

Айрим араб давлатлари, жумладан Саудия Арабистони ва БАА ҳам Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли мусулмонлар «иккинçи араб баҳори»ни келтириб чиқариши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Қайд этилишича, исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий ҳаракатлари араб мамлакатлари аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, мақолага кўра, «иккинчи араб баҳори»нинг сабаблари «қашшоқлик, коррупция, ишсизлик, сиёсий тақиқлар ва зулм» бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Араб баҳори 2010 йиллар бошида араб дунёсининг катта қисмини – Яқин Шарқ ва Шимолий Африкани қамраб олган золим ҳукуматларга қарши намойишлар, қўзғолонлар ва қуролли норозиликлар кўринишида содир бўлган эди. Натижада Яман, Миср ва Тунисда инқилоблар содир бўлди, Ливия ва Сурияда фуқаролар урушлари бошланди, шунингдек, Ироқ, Иордания, Жазоир, Баҳрайн, Уммон ва Марокашда оммавий қўзғолонлар бошланган эди.

Киритилди: 16:36 05.10.2024. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!