Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Блинкен яна Яқин Шарққа йўл олмоқда

Блинкен яна Яқин Шарққа йўл олмоқда

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 10-12 июнь кунлари Миср, Исроил, Иордания ва Қатарга ташриф буюриб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Америка департаменти матбуот хизмати хабар берди.

«Давлат котиби Энтони Блинкен 10-12 июнь кунлари Миср, Исроил, Иордания ва Қатарга ташриф буюради. Давлат котиби ҳамкорлар билан гаровга олинганларни озод қилишни кафолатлайдиган ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ битимига эришиш зарурлигини муҳокама қилади», дейилади матбуот хизмати хабарида.

Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафаридан сўнг Италияга боради ва у ерда АҚШ президенти Жо Байденга «G7» саммитида ҳамроҳлик қилади.

Киритилди: 13:00 08.06.2024. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!