Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Блинкен Исроилни Ғазо секторида гуманитар ёрдамни кенгайтиришга чақирди

Блинкен Исроилни Ғазо секторида гуманитар ёрдамни кенгайтиришга чақирди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил мудофаа вазири Йоав Галант билан телефон орқали суҳбатда Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини сезиларли даражада оширишга чақирди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида маълум қилинган.

Блинкеннинг айтишича, бутун Фаластин анклавидаги тинч аҳолига озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситалар етказиб беришни кенгайтириш зарур.

Давлат котиби Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни озод қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Блинкен ва Галлант Ливанда дипломатик келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилди.

Киритилди: 15:45 05.11.2024. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!