АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон Москва билан тўғридан-тўғри можаро ёқасида эмас, деган фикрни билдирди.
Бу ҳақда у The New York Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Аммо тўғридан-тўғри можарога келсак, менимча, биз бунга яқин бўлмаганмиз, лекин бу борада жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак", деди у.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, америкаликлар ҳам АҚШнинг қуролли можароларда иштирок этишини хоҳламайдилар, чунки одамлар бундан чарчаган.