Халқаро футбол федерациясининг собиқ президенти Йозеф Блаттер Норвегия футбол ассоциацияси президенти Лизе Клавенессни ФИФА раҳбари лавозимига номзод сифатида таклиф қилди.
«Клавенесс максимал даражада ҳурматга лойиқ. У ҳар доим аниқ позицияни эгаллаган ва мейнстримга эргашмаган ягона инсон. ФИФАни аёл киши бошқарадиган вақт келди», — деб ёзди Блаттер.
Клавенесс 2022 йилдан буён Норвегия футбол ассоциацияси президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.