Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим мамлакати Исроил режимини тан олмаслиги ва халқаро форумларда Фаластин халқининг курашини қўллаб-қувватлашга содиқ эканлигини билдирди.
Шунингдек, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Исроилга қарши позицияни танлагани учун жиддий босимга дуч келаётганини айтди. Бу позицияда собит туришини қўшимча қилган.
Исроилни танқид қилаётган, Фаластинга қайғураётган давлатларга турли-туман босим бўлаётгани бор гап.