Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш масаласида ҳозирча қарор қабул қилмаганини айтди
"Билмайман. Мен уни кўриб чиқишим зарур. Биз бу масалани батафсил ўрганиб чиқамиз", — деди Қўшма Штатлар президенти.
АҚШ Конгресси сенаторлари томонидан таклиф қилинган ҳужжатда Россия нефти ва газини харид қилаётган давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизлик савдо божлари жорий этилиши ҳам кўзда тутилган.