"Шу сабабли, ҳар қандай келишувни имзолашдан олдин барча нарсага аниқлик киритиб олиш зарур. Вашингтонни яна урушга тортишни истайдиганлар бор, аммо мен соғлом фикр ғалаба қозонишига ва биз ечим топиш учун дипломатияга мурожаат қилишимизга умид қиламан", — дея фикр билдирди Аббос Ароқчи.
"Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлишни истамаган. Биз атом бомбасини хоҳламаслигимизни бир неча бор айтганмиз. Бизда фақат тинч мақсадлардаги ядровий дастур мавжуд", — дея қўшимча қилди Эрон ТИВ раҳбари.