Бугун 16 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Марко Рубионинг “Мадуро услуби”даги спорт кийимини мақтади

Трамп Марко Рубионинг “Мадуро услуби”даги спорт кийимини мақтади

АҚШ президенти Дональд Трамп давлат котиби Марко Рубионинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган спорт кийими ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ Рубионинг Air Force One самолёти бортида кулранг Nike спорт костюмида тушган сурати тарқалган эди. Интернет фойдаланувчилари бу образни Венесуэланинг собиқ президенти Николас Мадуро ушланган пайтдаги кийимига ўхшатди.

Fox News’га берган интервьюсида Трамп Рубио ҳақида: «Менимча, бу образ унга жуда мос тушган. Мен ўзим шундай қилармидим — билмайман, лекин унга яхши ярашибди», — деди.

Киритилди: 22:58 15.05.2026. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!