Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси чапга бурилаётганда Kia Morning ва Hyundai Sonata автомобиллари билан тўқнашган.
Шундан сўнг автобус BYD электромобилига урилиб, Volkswagen Passat билан ҳам тўқнашган.
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, ЙТҲ оқибатида тўрт киши жароҳатланган. Жабрланганлар орасида боши ва танасидан жароҳат олган 17 ёшли KIA Morning ҳайдовчиси ва унинг 17 ёшли йўловчиси бор. Hyundai Sonata ва BYD ҳайдовчилари ҳам енгил тан жароҳати олган.
Милиция ҳодиса сабаблари ва ҳолатларини ўрганмоқда.