Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бирлашган Қироллик Сурияга қарши санкцияни бекор қилди

Бирлашган Қироллик Сурияга қарши санкцияни бекор қилди

Буюк Британия ҳукумати Башар Асад декабрь ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг мамлакатни қайта тиклашга ёрдам бериш учун Суриянинг ўнлаб ташкилотлари, жумладан ҳукумат идоралари ва оммавий ахборот воситаларига нисбатан амалдаги санкцияни тўхтатди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.

Қироллик "Асаднинг репрессив бошқарувини қўллаб-қувватлаган, тинч аҳолини зўравонлик билан бостиришга ёрдам берган ва нотўғри маълумот тарқатганларга қарши" санкция киритган эди.

- Сурия халқи ўз мамлакати ва иқтисодиётини тиклаш имкониятига лойиқ ва бу мамлакатдаги барқарорлик давлатимиз миллий манфаатига мос, - деди Яқин Шарқ бўйича вазир Ҳамиш Фальконер.

Дамашқнинг янги раҳбарлари қарийб 14 йиллик фуқаролар урушидан сўнг вайрон бўлган иқтисодиёт ва инфратузилмани тиклашга қийналмоқда.

Киритилди: 15:31 27.04.2025. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!