Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Биринчи чоракда Ўзбекистонга 3 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди

Биринчи чоракда Ўзбекистонга 3 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди

Туризм экспорти 1 миллиард 103 миллион долларни ташкил қилди.

Бундай юқори натижаларга “туристик релокация” ҳам катта таъсир кўрсатаётгани таъкидланди. Чунки миллионлаб туристлар тинч, хавфсиз ва синалган йўналишларни қидирмоқда.

Шунча тарихий обидаларимиз бор бўлган, дунёда ўхшаши йўқ туристик масканлар барпо этилаётган пайтда соҳа мутасаддилари, ҳокимлар ҳар бир сайёҳ учун курашиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирдан ҳар бир туманнинг туристик жозибадорлигини ошириш бўйича комплекс таклифлар тўпламини тайёрлаш топширилди.

Умуман, бугунги шароитда барча раҳбарлар хатарларни 2-3 хил сценарий бўйича олдиндан баҳолаб, асосий режаларига қўшимча захира режаларини ҳам тайёрлаб қўйиши шартлиги қайд этилди.

Вилоят, туман ҳокимлари ишни мутлақо янгича ташкил қилиши: уч кунда ёнига “ақл маркази”, олийгоҳ профессорлари, стартапчи ёшларни олиб, меҳнат унумдорлиги, таннарх, энергия самарадорлик, иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар устида қаттиқ изланади, бир ҳафтада бу йил қандай ностандарт ўзгариш қилишини оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиши белгиланди.

Киритилди: Бугун 16:35. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!