Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бир кунда 5 миллиард долларлик 1000 та "олтин виза" сотилди

Бир кунда 5 миллиард долларлик 1000 та "олтин виза" сотилди

АҚШ бир кунда ҳар бири 5 миллион доллар қийматидаги 1000 та "олтин виза"ни сотишга эришди.

Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Говард Латник "All In" подкастида маълум қилди.

Сотувларнинг умумий суммаси 5 миллиард долларни ташкил этди. Унинг айтишича, "олтин виза"ларни сотишдан тушган маблағлар АҚШ бюджети тақчиллигини қисқартиришга йўналтирилади.

Доналд Трамп илгари Қўшма Штатлар "олтин" яшаш гувоҳномаларини сотишни бошлашини эълон қилган эди. Президент таъкидлаганидек, "олтин" яшаш гувоҳномаларини сотишдан олинган маблағлар АҚШ бюджети тақчиллигини қоплашга сарфланиши мумкин. Трамп, шунингдек, хорижий инвесторлар учун мавжуд бўлган АҚШнинг EB-5 виза дастури ёпилишини қўшимча қилди.

Киритилди: 20:25 22.03.2025. Ўқилди: 2565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!