Бир кунда 274 альпинист Эверест чўққисига етиб келди ва бир кунда энг муваффақиятли кўтарилишлар бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Reuters аъборот агентлиги маълум қилди.
Непал экспедиция операторлари ассоциацияси бош котиби Риши Бхандарининг сўзларига кўра, альпинистлар очиқ об-ҳаводан унумли фойдаланганлар.
"Бу чўққига бир кунда етиб келган энг кўп альпинистлар сони", деди Бхандари.
Эверестга Непалнинг жанубий томонидан ҳам, Хитойнинг шимолий томонидан ҳам чиқиш мумкин. Бу йил Непал ҳар бири 15 000 долларга тушадиган 494 та Эверестга чиқиш рухсатномасини берди. Непал томонидан бир кунда энг муваффақиятли кўтарилишлар бўйича сўнгги рекорд 2019 йилда 223 альпинист томонидан ўрнатилган эди.
Бу йил Эверестга чиқиш мавсуми асосий чўққи йўналиши устида муз қопланиши хавфи туфайли кеч бошланди. Ой охирига келиб, тоққа чиқиш мавсуми тугагач, тахминан 494 альпинист 8848 метрлик чўққини забт этишга уриниши кутилмоқда.