Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бир ҳафтада 9 млн доллар! Роналду ўғлининг харажатларидан ҳайратда

Бир ҳафтада 9 млн доллар! Роналду ўғлининг харажатларидан ҳайратда

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” футболчиси Криштиану Роналдунинг ўғли Криштиану Жуниор бир ҳафта ичида отасининг кредит картасидан 9 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, Роналду ўғлига бир муддат ўз кредит картасидан фойдаланишга рухсат берган. Бироқ ҳисобдаги 1,8 миллион долларлик харажат футболчининг эътиборини тортган.

Шундан сўнг Роналду картадаги бошқа харажатларни ҳам текширган. Хабарларга кўра, унинг ўғли бир ҳафта давомида қимматбаҳо автомобиллар ва бошқа ҳашаматли буюмларга 9 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлагани маълум бўлган.

Таъкидланишича, бундан хабар топган Португалия терма жамоаси сардори дарҳол чоралар кўриб, ўз жамоаси билан боғланган ва кредит картадан фойдаланишни тўхтатган. Шунингдек, португалиялик юлдуз ўғлининг ўз ҳисобларига киришини ҳам бутунлай чеклаган.

Маълумот учун, 16 ёшли Криштиану Роналду Жуниор “Ан-Насср”нинг ёшлар жамоасида тўп тепади.

Манба: daryo.uz

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!