Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Биатлон бўйича Олимпиада чемпиони Покистонда тош остида қолиб кетди

Биатлон бўйича Олимпиада чемпиони Покистонда тош остида қолиб кетди

Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Лаура Дальмайер Покистон тоғларида тош остида қолди.

Бу ҳақда унинг менежерига таяниб, DPA агентлиги хабар берди.

Унга кўра, 31 ёшли Дальмайер 28 июль куни тахминан 5,7 минг метр баландликдаги Лайла чўққисига чиқиш чоғида Қоракорам тоғларида тош қулаши натижасида, тош остида қолган. Унинг шериги фавқулодда хизматларга қўнғироқ қилган, бироқ ҳудудга кириш имкони бўлмагани учун қутқарув вертолёти воқеа жойига фақат бугун эрталаб етиб келган.

Ҳозирча қутқарувчилар яна тош қулаши хавфи юқори бўлгани учун спортчига етиб бора олмаяпти.

Дальмайер - тажрибали альпинист, у тоғда қутқарув хизматининг аъзоси.

Киритилди: 07:15 30.07.2025. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!