АҚШ молия вазири Скотт Бессент Эронга нисбатан иқтисодий босим ўтказиш кампанияси қанча давом этиши ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.
Бессент ҳақда CNBC телеканали эфирида баёнот берган.
Расмий шахсдан АҚШ Эронни музокаралар столига қайтаришга ишонтириши учун қанча вақт талаб этилиши сўралган.
«Менда аниқ муддатлар йўқ», — деб жавоб берди у. Шу билан бирга, икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган «Иқтисодий таҳқирланган» операцияси жуда муваффақиятли кечаётганини таъкидлади.
Август ойи охирида Бессент «Иқтисодий таҳқирланган» операцияси бошланганини эълон қилган эди. Ушбу операция доирасида Вашингтон Эрон ҳукумати даромад оладиган барча манбаларни тўсиб қўйишни мақсад қилган. Ўшанда у мазкур чоралар бир неча ой давом этиши мумкинлигини билдирган.