Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Беш йил ичида халқ таълимига янги таълим стандартлари жорий этилади

Беш йил ичида халқ таълимига янги таълим стандартлари жорий этилади

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги янги миллий таълим стандартларини ишлаб чиқмоқда, деб хабар қилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Миллий таълим стандартлари асосида дарслик ва ўқув қўлланмалар, ўқитиш услублари ҳамда баҳолаш тизими яратилади. Мазкур жараёнга маҳаллий ва хорижлик экспертлар жалб этилган.

Умумий ўрта таълим стандартлари лойиҳалари йил якунига қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Кейинги босқичда амалга ошириладиган вазифалар ҳар бир фан ва синф учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2020 йил ўқув материалларини тайёрлашдан иборат бўлади.

Янги стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари мактабларда 2021-2022 йилларда апробациядан ўтади ва келаси беш йилда босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Киритилди: 06:36 19.11.2019. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!