Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Ж. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “T.G.” хусусий корхонаси раҳбари Д.К.нинг ишончига кириб, ушбу корхонани МЧЖ сифатида ўзининг номига 100 фоиз якка таъсисчи ва раҳбар сифатида қайта рўйхатдан ўтказишга эришиб, тадбиркор Д.К.нинг тўйхона биносини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.