Ғарб қўшинларининг Украина ҳудудида жойлаштирилиши Россия учун номақбул бўлиб қолмоқда ва улар қонуний нишонларга айланади.
РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда шундай фикр билдирди. Унинг бошқа муҳим баёнотлари:
🔸Украинага етказилган зарарни баҳолаш комиссияси каби институтларнинг қарорлари Россия учун ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай кучга эга эмас
🔸“Кўнгиллилар коалицияси” деб аталувчи давлатлар инқирозни бартараф этиш ўрнига, Украинани ишғол қилиш режаларини ишлаб чиқмоқда.
🔸Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни осон кечмаяпти, бироқ Россиянинг позицияси амалдаги АҚШ маъмуриятида эътибор билан қабул қилинмоқда.