Берлиндаги Лихтенберг темир йўл вокзали ўраб олинган ва шубҳали нарса топилгани сабабли поездлар қатнови тўхтатилган.
Бу ҳақда Foсus нашри маълум қилди.
"Лихтенберг темир йўл вокзали давом этаётган операция туфайли ўраб олинган. Ҳозирда поездлар ҳаракати тўхтатилган", — деб хабар берди Берлин Федерал полицияси Х ижтимоий тармоғида.
Полиция гумонланувчини қўлга олди. Унинг ёнида симлар чиқиб турган шубҳали нарса бор эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, бу портловчи қурилма бўлганини инкор этиб бўлмайди.