Янги йил арафасида Берлинда 50 дан ортиқ киши вақтинча ҳибсга олинган.
Бу ҳақда Берлин ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарида айтилган.
"Янги йил арафасидаги тадбирлар давомида ҳамкасбларимиз 50 дан ортиқ кишини вақтинча ҳибсга олиб, 30 га яқин маъмурий ва жиноий иш очдилар," - дея хабар беради ТАСС.
Полиция 3 тоннага яқин пиротехника воситаларини мусодара қилди.