Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Берлинда 4 та Тesla автомобили ёниб кетди

Берлинда 4 та Тesla автомобили ёниб кетди

Полиция сиёсий сабабларга кўра ўт қўйишни истисно қилмайди

Полиция маълумотларига кўра, америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли Тesla компаниясининг тўртта электромобили Берлиннинг турли ҳудудларида ярим соат ичида ёниб кетган. Иш Берлин жиноий полиция бошқармаси таркибига кирувчи ва сиёсий мотивли жиноятлар учун жавобгар бўлган Давлат хавфсизлик департаменти томонидан тергов қилинмоқда.

Берлин чеккасидаги Тesla заводи, шунингдек, унга олиб борувчи электр узатиш линиялари сўнгги йилларда бир неча бор ҳужумлар нишонига айланган, дея қайд этади Die Zeit. Нашрнинг қўшимча қилишича, Илон Маск АҚШ президенти Доналд Трамп учун ишлай бошлаганидан бери унга нисбатан танқидлар кучайган.

Киритилди: 23:51 14.03.2025. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!