Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Берлин ва Лондон Ҳормуз бўғозидаги кемаларни ҳимоя қилиш миссиясида иштирок этмайди

Берлин ва Лондон Ҳормуз бўғозидаги кемаларни ҳимоя қилиш миссиясида иштирок этмайди

Германия Ҳормуз бўғозидаги савдо кемаларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро миссияда иштирок этиш ниятида эмас.

Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль ARD телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Тез орада биз бу можаронинг фаол иштирокчисига айланамизми? Йўқ", деди ташқи ишлар вазири Қизил денгиздаги Аспидес ҳарбий-денгиз операциясини Ҳормуз бўғозигача кенгайтириш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

У Ҳормуз бўғозидаги хавфсизликка фақат Эрон билан музокаралар орқали эришиш мумкинлигига ишонган.

The Daily Telegraph нашрининг хабар беришича, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳам шунга ўхшаш позицияда.

Газетанинг ёзишича, Стармер АҚШ президенти Дональд Трампнинг илтимосига қарамай, Ҳормуз бўғозида юк ташишни тиклаш учун ҳарбий кемаларни юборишдан бош тортмоқда.

Британия бош вазири девони хабар беришича, икки раҳбар Яқин Шарқдаги ҳозирги вазиятни ва глобал юк ташишдаги узилишларга чек қўйиш учун Ҳормуз бўғозини қайта очишнинг аҳамиятини муҳокама қилган.

Аввалроқ, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц CNN телеканалига берган интервьюсида АҚШ маъмурияти бошқа давлатларнинг Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалар хавфсизлигини таъминлашда иштирок этишини талаб қилаётганини айтган эди.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!