Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Берлин илк бор ҳарбий стратегиясини қабул қилди. Россия асосий таҳдид деб топилмоқда

Берлин илк бор ҳарбий стратегиясини қабул қилди. Россия асосий таҳдид деб топилмоқда

Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакат тарихидаги биринчи ҳарбий стратегия ва қуролли кучларни ривожлантириш режасини тақдим этди. Ҳужжатнинг асосий қисми махфий бўлса-да, Писториус Россиянинг Путин бошчилигидаги сиёсати NATO учун бевосита хавф эканини очиқ баён қилди.

Вазирнинг баёнотига кўра, Москва қуролланиш орқали NATO билан ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда ва ўз манфаатлари йўлида куч ишлатишни одатий восита деб ҳисобламоқда. Шу сабабли, янги концепция доирасида камида 460 минг немис аскари иттифоқчилар билан биргаликда Россиянинг эҳтимолий ҳужумини қайтаришга тайёр туриши белгиланди. Германия ҳукумати Бундесверни Европадаги энг кучли армияга айлантириш йўлини танлади.

Писториуснинг таъкидлашича, Берлин қисқа муддатда мудофаа қобилиятини ошириб, узоқ муддатли истиқболда технологик устунликни таъминлашни мақсад қилган. Стратегияда Россия ҳозирданоқ NATO давлатлари, жумладан Германияга қарши гибрид амалиётлар ўтказаётгани ва алянс бирлигини парчалашга интилаётгани алоҳида қайд этилган.

Украина президенти Зеленский ўз армиясини Европа мудофаасининг таянчи сифатида таклиф қилган бўлса-да, ушбу ҳужжат Берлин ЕИнинг ҳарбий етакчилигини айнан ўз қўлида сақлаб қолмоқчи эканини кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 18:42. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!