Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Берлин 2036 йилги Олимпиада ўйинларига номзодлик учун берган аризасини қайтариб олмоқчи

Берлин 2036 йилги Олимпиада ўйинларига номзодлик учун берган аризасини қайтариб олмоқчи

Берлин расмийлари Германия номидан 2036 йилги Олимпиада ва Паралимпия ўйинларини ўтказишдан бош тортмоқчи, деб хабар беради DW.

Берлин Олимпия комиссари Каве Нируманд, шаҳар мэри Кай Вегнер ва спорт бўйича сенатор Ирис Шпрангер аризани қайтариб олишга қарор қилишди.

Шундан сўнг, Германия номидан Олимпия ва Паралимпия ўйинларига номзод мақоми учун фақат Мюнхен ва Кельн/Рейн-Рур ҳудуди курашади.

Берлин Бранденбург, Мекленбург-Ворпоммерн ва Саксония билан биргаликда "Берлин+" концепцияси бўйича Олимпиада ўйинларига ариза топширган эди.

– Германия Олимпия спорт федерациясининг баҳолаш комиссияси Мюнхен ва Кельн/Рейн-Рур лойиҳаларига Берлин концепциясига қараганда юқори балл берди. Бундан ташқари, Берлинда Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун ариза бўйича референдум ўтказилмаган, — дейилади хабарда.

Олимпиадада Германияни ҳимоя қиладиган шаҳар ёки ҳудуд 26 сентябрь куни Баден-Баденда аниқланади. 42 та Олимпия спорт федерацияси, шунингдек, Германия Олимпия спорт иттифоқининг президиуми ва алоҳида аъзолари овоз беришади.

Танланган Германия номзоди кейин Халқаро Олимпия қўмитаси доирасидаги танлов жараёнида иштирок этади. 2036 йилги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган жой ҳақидаги қарор уч йилдан кейин қабул қилинади.

Киритилди: 22:55 24.09.2026. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!