Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бензема: «Реал»га йўқ дея олмайман»

Бензема: «Реал»га йўқ дея олмайман»

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ форварди Карим Бензема клубга қайтиши ҳақида фикр билдирди. 2023 йилдан бери француз Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

"Агар Флорентино Перес "Реал"да бўлса, бу содир бўлиши мумкин. Мен ҳеч қачон Пересга рад жавобини беролмасдим. Мен мадридистман. Мен буни юракдан ҳис қиламан. Мадрид ҳали ҳам менинг шаҳрим. Кўрамиз, нима бўларкин," - дея Бенземанинг сўзларини келтиради Diario AS.

Жорий мавсумда 37 ёшли Бензема барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди. Ҳужумчининг "Ал-Иттиҳод" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бензема "Реал" сафида "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди.

Киритилди: 14:06 18.11.2025. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!