"Реал" раҳбарлари ярим ҳимоячи Жуд Беллингемдан хавотирда. Daily Mail нашрининг Marca нашрига таяниб хабар беришича, "қаймоқранглилар" босслари Беллингемнинг ўйинидаги пасайишдан хавотирда.
Беллингем дебют мавсумини ажойиб ўтказди, аммо иккинчи мавсумда унчалик ёрқин бўлмади. Манбага кўра, "Реал"да Жуднинг яхшироқ формага қайтиши борасида кўплаб баҳслар бўлиб ўтган.
Ҳаттоки, тез орада клубни тарк этадиган Карло Анчелотти ҳам Беллингем билан мулоқот қилиб, унинг пасайишига футболга алоқадор бўлмаган қандайдир омиллар бор-йўқлигини билмоқчи эди.
"Реал" Беллингемдан футбол майдонида реакция кутмоқда ва буни кўришига ишонмоқда.