Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Беллингем "Реал" раҳбариятига Алонсодан шикоят қилди

Беллингем "Реал" раҳбариятига Алонсодан шикоят қилди

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем норози бўлмоқда. Инглизга Хаби Алонсонинг бошқарув услуби ёқмаяпти. Беллингем аллақачон Мадрид суперклуби раҳбарияти вакилларига ўз норозилигини билдирган. Бу ҳақда Transfer News Live Onda Cero'нинг Radioestadio Noche дастурига таяниб хабар бермоқда.

Хаби Алонсо ёз бошидан буён "Реал"га устозлик қилмоқда. Ушбу мутахассис бошчилигидаги 16 та учрашувда "қаймоқранглилар" 13 та ғалаба, битта дуранг ва иккита мағлубият қайд этишган.

Хабарингиз бор, Жуд Беллингем ёзда елкасидаги муаммоси туфайли операция қилинганидан сўнг сафга қайтган эди.

"Реал" Испания Ла Лигасида 8 турдан сўнг пешқадам бўлиб турибди.

Киритилди: 23:47 06.10.2025. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!