Жуд Беллингем клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин елкасидан операция қилинади.
"Реал" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини елкасидаги жароҳати 2023 йилнинг ноябрь ойидан буён безовта қилиб келади. Жуд бандаж билан ўйнаяпти.
"Мадрид"дагилар операцияни 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтадиган турнирдан кейин ўтказишни режалаштирмоқда. "Реал" H гуруҳида "Ал-Ҳилол," "Пачука" ва "Ред Булл Зальцбург" билан ўйнайди.
The Athletic билан маслаҳатлашган мутахассислар Беллингем тахминан 12 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкинлигига ишора қилишди. У Ла Лига 2025/26 мавсуми бошида бўлмаслиги кутилмоқда.
Жуд бу мавсумда операция қилинган Ферлан Менди, Антонио Рюдигер ва Эдер Милитао фойдаланган клиникада операция қилиниши режалаштирилган.
Жорий мавсумда 21 ёшли инглиз Ла Лиганинг 31 ўйинида 9та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилди.