Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бельгия ТИВ: "Россиянинг дронлари Польшага бостириб кириши жиддий масала"

Бельгия ТИВ: "Россиянинг дронлари Польшага бостириб кириши жиддий масала"

Россия дронларининг Польша ҳаво ҳудудига бостириб кириши муносабати билан Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Бельгиядаги элчиси Денис Гончар ва Россиянинг Брюсселдаги муваққат ишлар вакилини тушунтириш учун чақирди.

Бу ҳақда Бельгиянинг Belga ахборот агентлиги ТИВ расмий баёнотига таяниб хабар берди.

Учрашувда Бельгия томони содир бўлган воқеаларга ўз нуқтаи назарини билдириб, ҳодисани Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳаво ҳудудига "қасддан бостириб кириш" деб атади ва буни "Россия томонидан Европа Иттифоқи ва НАТОга нисбатан кескинликнинг жиддий кучайиши" сифатида баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни эрталаб Польша Қуролли кучларининг тезкор қўмондонлиги мамлакат ҳаво чегараларини бузган дронлар деб аниқланган бир нечта объектлар йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Бош вазир Дональд Туск 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси 19 та ҳаво ҳудуди бузилиши қайд этилгани ва аниқланган барча дронлар Беларусдан келганини маълум қилди. Воқеага жавобан Польша Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасини қўллаш ташаббуси билан чиқди ва НАТОдан иттифоқ аъзолари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишни сўради.

Киритилди: 10:50 12.09.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!