Ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилишича, мамлакат 2025 йил 9 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида Франция ва Саудия Арабистони ташаббусига қўшилади.
Санкциялар доирасида ноқонуний исроиллик посёлкалар маҳсулотларини импорт қилиш тақиқланади ҳамда исроиллик компаниялардан харидлар қайта кўриб чиқилади.
Превонинг таъкидлашича, бу Ғазодаги воқеалар ва халқаро ҳуқуқ бузилишларига жавоб сифатида «кучли ишора» ҳисобланади.
Аввалроқ Франция, Буюк Британия, Австралия, Канада, Мальта ва Португалия ҳам шунга ўхшаш қарорларни қабул қилган эди.