Беларус яқин келажакда Россия таркибига кирмайди — Александр Лукашенко.
Беларус президенти бу ҳақда Россия Давлат Думасидаги чиқишида маълум қилди. Шу билан бирга, у келажакда ягона парламент яратиш эҳтимолини инкор этмади.
Кеча Путин ва Лукашенко Москвадаги учрашув давомида махсус ҳужжат имзолади. Унга кўра, Беларус ва Россия фуқаролари ҳар икки мамлакатдаги маҳаллий сайловларда – сайловчи ва номзод сифатида қатнашишлари мумкин.