Лукашенконинг матбуот котиби у кенг кўламли уруш бошида Зеленскийдан узр сўрагани ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Беларус президенти Зеленскийдан ҳеч қандай узр сўрагани йўқ, чунки бунга асос йўқ", — дея Наталя Эйсмонтнинг сўзларидан иқтибос келтирган “РБК” нашри.
Эйсмонтнинг қўшимча қилишича, уруш бошланганидан кўп ўтмай Лукашенко ва Зеленский ўртасидаги суҳбат "фақатгина Беларус президентининг кичик ўғли Николайнинг эмосионал реакцияси туфайли амалга ошган, чунки унинг телефонида Украина президентининг шахсий алоқа рақами бор бўлган.
Беларус президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, суҳбат давомида Лукашенко Зеленскийга Россия билан музокараларни бошлашни таклиф қилган.