The Sun нашрининг ёзишича, англиялик собиқ футболчи рицар-бакалавр унвонига сазовор бўлади ва сэр деб чақирилади, унинг рафиқаси Виктория эса Леди Бекхэм деб чақирила бошлайди.
Мукофотнинг расмий эълон қилиниши шу ой охирида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, сиёсатчилар ва спортчилар бир неча йиллардан бери собиқ футболчига рицар унвонини беришни талаб қилиб келишган.
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси хайрия ишларига ҳам катта ҳисса қўшган ва Чарлз III жамғармаси билан ҳамкорлик қилади. Ўтган йили қирол уни расман хайрия элчиси этиб тайинлаган эди.