Жорий йилнинг 5 январь куни соат 19:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани Бектемир шох кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:45 етиб бориб, ёнғин соат 19:58 да қуршаб олиниб, ҳозирда ёнғин ўчирилмоқда.
Ҳозирги вақтда маълумотларга кўра ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Бектемир туманида содир бўлган ёнғин соат 20:29 да ўчирилди.
Ҳозирги вақтда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
"Ҳурматли фуқаролар, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади" - дейилади ФВВ баёнотида.