Ижтимоий тармоқларда Ургут туманида 19 ёшли келиннинг фотосурати "Telegram" тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди ва қўшимча текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш ҳақида кўрсатма берилди.
Қўшимча текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қонуний қарор ҳақида кенг жамоатчиликка эълон қилинади.